Энди умумий нархи 300 минг сомдан ортган мулк учун солиқ декларацияси тўлдирилади

Президент Сооронбай Жээнбеков “Қирғизистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида Қирғизистон Республикасининг қонунига ўзгартириш киритди.

Мазкур қонун 2020-йилнинг 22-январида қабул қилиниб, 2026-йилгача босқич-босқичи билан амалга оширилиши кўзда тутилган.

Умумий солиқ декларациясининг 92-моддасига кўра, 2021-йилдан бошлаб, давлат органлари, муниципал муассаса, хусусий мулк ёки хусусий корхоналарда, фан тадқиқ қилиш, маориф, хизмат кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш марказларида ишлаган, Қирғизистонда истиқомат қилиб халқаро ташкилотларда ишлаган хориж фуқаролари умумий нархи 300 минг сомдан ортиқ мулки борлиги учун солиқ декларациясини топширишлари керак.

Мазкур қонун жорий йилнинг 1-январидан бошлаб кучга кирди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган