ЕИ Қирғизистонга коррупцияга қарши кураш учун 555 минг евро ажратади

Европа иттифоқи Қирғизистонда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш лойиҳаси учун 555,5 минг евро ажратади. Бу ҳақда ЕИнинг мамлакатдаги ваколатхонасидан хабар беришди.

Лойиҳа расман 9-март куни Европа Кенгаши аъзолари ва Қирғизистон давлат органлари вакиллари иштирокида бошланади.

Хабар қилинишича, лойиҳа 24 ойга мўлжалланган. Лойиҳани молиялаштиришда Европа Кенгашининг ҳам ҳиссаси бор ва у Европа Кенгашининг иқтисодий жиноятларга қарши курашишда ҳамкорлик қилиш бўлими томонидан амалга оширилади.

Лойиҳа давлат органларининг коррупцияга қарши кураш борасида самарали стратегиялар ишлаб чиқиш салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган. Бу фаолият ҳуқуқий ёрдам масалалари бўйича тренинглар ўтказиш, коррупция фактларини исботлаш механизми билан ишлаш ва хабар берувчиларни ҳимоя қилиш кабиларни ўз ичига олади.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган