«Дўстлик» чегарасида тирбандлик йўқ, бироқ навбатлар ҳалигача бор

Бундан бир неча ой аввал Ўзбекистоннинг Андижон ва Қирғизистоннинг Ўш вилояти ўртасидаги “Дўстлик” чегара бекатида тирбандлик ва бир неча соатлаб ва ҳатто бир неча кунлаб навбат кутишлар кузатилгани ҳақида хабарлар берилган эди. Бугунги кунда эса ўтказиш пунктида вазият бир оз бўлса-да яхшиланган.

Юк ва енгил машинада чегарадан ўтмоқчи бўлган бир неча транспорт навбат кутмоқда. Чегарадан Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлганлар навбати доимгидай бор. Бугун юзга яқин одам навбатда турмоқда.

Навбатда турганлар чегаранинг Қирғизистон томонида электр ўчиб қолгани сабабли одамлар ўтолмай турганини айтишди. Лекин ярим соатдан ортиқроқ вақт ўтган электр муаммоси ҳал бўлиб, одамлар икки томонга ўткизила бошланди.

25 июнь куни Андижон вилояти Бўстон шаҳридаги Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари бўлган 11-12 ёшли ўзбек футболчилари ўзларининг қирғизистонлик тенгдошлари билан тажриба алмашиш-ўртоқлик футбол ўйини ўтказиш учун келди.

Меҳмонларни Ўшда қирғизистонлик халқаро тоифадаги футбол ҳаками Баҳодир Қўчқоров кутиб олди. Футбол ўйини Ўш вилояти Новқат туманидаги Қирғиз Ота қишлоғида бўлиб ўтади.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган