Душанбеда қурилаётган жоме масжидида ишчилар 33 метр баландликдан қулаб тушди

Душанбе шаҳрида қурилаётган Марказий жоме масжидида ўнлаб қурувчилар 33-метр баландликдан қулаб тушди. Душанбе шаҳридаги Исмоил Сомоний туман прокуратураси фавқулотда ҳодиса факти бўйича тергов олиб бормоқда.

«Ҳодиса 25 феврал кун эрталаб МЖМнинг бош гумбазида пайванд ишлари олиб борилаётган бир вақтда юз берди. Кутилмаганда қурилиш ёғочлари ағдарилиб кетди ва ишчилар ерга қулаб тушди. Ишчилардан айримлари темир конструкцияларга устига қулаб тушгани боис оғир тан жароҳати олди. Таҳминан саккиз киши йўловчи машина ва тез ёрдам машиналарида зудлик билан «Карияи Боло» миллий тиббиёт марказига олиб келинди», – дейди ишчилардан бири Зоир Гиёев.

МЖМнинг яна бир қурувчиси Муҳаммадали Султоновнинг айтишича, ишчиларнинг ўзлари томонидан хавфсизлик техникасига риоя этилмагани бахтсиз ҳодисага сабаб бўлди.

«Объектда эрталаб одам кам эди. Агар ҳодиса бир соат кейинроқ юз берганидами, жабрдийдалар сони анча кўп бўларди», – дейди Султонов.

Маълум бўлишича, барча пайвандчилар бошқа ташкилотлар билан бирга масжид қурилишилда иштирок этаётган Эрон компаниясида ишлашар эди. Миллий Тиббиёт маркази шифокорларининг сўзларига қараганда, бир жабрдийданинг аҳволи ниҳоятда оғир.

Марказий Осиёда энг йирик бўлиши айтилаётган Марказий Жомъе масжидининг қурилиши бевосита Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилмоқда. Эмомали Раҳмон 2009 йилнинг октябрида масжид пойдеворининг қурилишига биринчи тошни қўйган эди. Масжид 12 гектар ҳудудни эгаллайди. Иншоат қурилишининг лойиҳаси Тожикистон ва Қатар мутахассислари томонидан тайёрланган.

Айни дамда қурилишда Тожикистон ва хорижлик 300 дан ортиқ мутахассис меҳнат қилмоқда. Бугунги кунга қадар режадаги ишларнинг 75 % га яқини бажарилган.

Марказий Жомъе Масжиди бир вақтнинг ўзида 120 минг кишини сиғдира олади. Шу тариқа, мутахассисларнинг сўзларига қараганда, масжид Туркманистондаги Туркманбоши руҳи ва Қирғизистондаги Имом Сарахси Марказий масжидларини ортда қолдириб Марказий Осиё минтақасидаги энг катта масжидга айланади. Лойиҳа қиймати $100 млн.ни ташкил қилади. Лойиҳанинг70% ни Қатар, 30% ни Тожикистон хукумати молиялаштиради.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган