Душанбеда колониядан қочишга уринган маҳбус отиб ўлдрилди

Душанбеда 1-Совет маҳалласида жойлашган 4 рақамли колониядан қочишга уриниш чоғида маҳбус отилди. Фавқулодда ҳодиса 21октябрга ўтар кечаси содир бўлган, аммо бу ҳақда фақат душанба куни маълум бўлди. Ҳодиса вақтида нозир Исмоил Комилзода яраланган.

4 рақамли колониядаги манбанинг хабар беришича, маҳбуслардан бири 21-октябрь куни кечқурун қочишга уриниш чоғида деворга тирмашган. «У соқчиларнинг талабларига бўйсунмаган, шундан сўнг ўт очилган. Маҳбус зарарсизлантирилган, ўқ парчаси соқчи Исмоил Комилзодани яралади», – дейди манба. Унинг сўзларига кўра, маҳбуснинг ёши 50 да бўлган.

Яраланган соқчи марказий шаҳар касалхонасида қолмоқда. Шифокорларга кўра, Комилзоданинг соғлиғи бир меъёрда. Исмоил Комилзоданинг ўзи 28-октябрь куни Тожикистон ОАВга маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, отишма чоғида орқасига ўқ парчаси теккан ва ҳушини йўқотган.

Қочиш уриниши Тожикистонда маҳбуслар амнистияси бошланган вақтга тўғри келди. 25-октябрь куни Тожикистон парламенти мамлакат Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги шарафига “Амнистия тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Душанба куни 4 –колониянинг 500 дан зиёд маҳбуслари ўз оилалалари ва яқинлари ҳузурига қайтишди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган