Дурадгорликни ота мерос билган уста

Дурадгорлик рўзғор ҳамда қурувчиликда энг оммабоп касблардан биридир. Дурадгорлик иши, дарахтга механик ишлов бериш ва ишлов берилмаган ёғочдан қурувчилик материаллари бўлакларини ясашдан иборат.

Ўш шаҳрида ҳам ёғочга турли хил шакл бераётган дурадгорлар бор. Ана шулар қаторида ота касбини мерос қатори орқалаган Оятулло Холматовдир.

У бугунги кунда ёғочга ишлов бериб, нақшинкор сўри, зина ва рўзғор учун керакли бўлган жиҳозларни ясайди.

Устанинг таъкидлашича, дурадгорликда ёғоч танлашга алоҳида эътибор талаб қилинади. Чунки, ҳар бир дарахтдан ҳам буюм ясаб бўлмайди.

«Бунинг учун арча, ёнғоқ, қарағай дарахтлари энг қулай ва сифатли ёғоч бера олади», – дейди О. Холматов.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган