“Достук” чегара бекати 11 июндан кенгайтирилган таркибда ишлай бошлайди

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг “Достук” чегара пункти 11 июндан кенгайтирилган таркибда ишлайди. Бу ҳақда Давлат чегара хизматидан билдиришди.

Бугун нодавлат ташкилотлар НЎПга 29 дона видеоназорат ва паспорт текширувчи жиҳозларни берди. Ҳозирда қўшимча кабиналар учун қурилиш давом этмоқда.

Жами бўлиб Қирғизистонга кириб келишда олти, Ўзбекистонга чиқишда етти кабина ишлаб келган. Энди 11 июндан бошлаб, икки тарафда 15дан кабиналар тўлиқ ишлай бошлайди.

Бунга қадар ҳужжат текширувчи кабиналарнинг етишмаслигидан чегарада соатлаб навбат кутишлар бўлган. Ўтказиш пункти 7 минг кишини текшириб ўтказишга мослашган бўлса, ҳозирда икки баробар кўп одамга хизмат кўрсатиб келган.

Ўш ва Андижон вилоятлари ўртасидаги “Достук” – “Дўстлик” назорат-ўтказиш пункити орқали Ўзбекистондан Қирғизистонга мева-сабзавотлар кўп киради. Қирғизистоннинг бозорларидан эса қўшни давлатга маиший техника товарлари ўтади. Қатновчиларнинг деярлик 80 фоизи юк ташувчилар.

Эслатиб ўтсак, 2010-йили Қирғизистондаги апрель, июнь воқеаларидан кейин Тошкент чегарани бир томонлама ёпган эди. Икки ўлкага қатнаганлар таклифнома билангина ўтиб туришган. 2017 йилнинг сентябрида “Достук”- “Дўстлик” ўтказиш пункти қайтадан очилган.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган