Чувалчангдан минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи фермер

Баткенда биогумус минерал ўғитлари етиштирилади. У завод-фабрикаларда эмас, үй шароитида тайёрланади. Бунинг учун Райхан Салиева 1 милларддан ортиқ чувалчанг боқади. У бир ярим ойда 20 тонна биогумус ишлаб чиқади. Махсулот Бишкек шаҳригача сотилади.

Миллиардлаган чувалчанглар узунлиги 25, эни 2 метр, чуқурлиги бир метрли бўлган қудуқда яшайди. Улар кунига бир тоннага яқин қолдиқларнинг турини еб, қайта ишлаб, уни биогумсга айлантиради. Бир ойда 24 тоннага яқин чиқинди озуқаларни бериш орқали 20 тонна биогумус ишлаб чиқариш мумкин.

Миллиарддан ортиқ чувалчанглар бир ярим ойда 20 тонна биогумус тайёрлайди.

Райхан Салиева 30 йилдан буён чувалчанг боқиб, биогумус минералини ишлаб чиқаради. Калифорния чувалчангини у Америкадан олиб келган.

Чувалчанг боқиб, биогумус етишитириш усулини фермер Салиева ҳар бир оилага таклиф қилишни истайди. Чунки унга ҳеч қандай техниканинг кераги йўқ, бўлгани ўзида бор бўлган чиқиндилардан фойдаланилади.

Айтишига кўра, чувалчанглар ташланди майдондаги чиқиндиларнинг 70 фоизини истеъмол қила олади. Бу билан эса экологияга ҳам ижобий таъсир этиш имкони туғилади.

Биринчи бор олиб келган 1 миллион дона чувалчанг сони ҳозирда миллиардга кўпайган. Фермернинг айтишича , биорганик ҳосил олишда биогумуснинг аҳамияти катта.

“Калифорния чувалчанги деб аталган мазкур чувалчанглар бизнинг ҳаётимизга катта фойдаси бор. Улар кундалик ҳаётимизда фойдаланиб, сўнг ташланган қолдиқларни, уй ҳайвонларидан, ошхонадан чиққан қолдиқларни истеъмол қилиш орқали бизга керак бўлган ер семиртирувчи ўғитни беради. Бунинг таркибига умуман кимёвий модда қўшилмаган” – дейди, Райхан Салиева.

Чувалчанг 50 йил яшовчи хашорат. Урғочиси ҳафтасига 27 та тухум қўйса, эркаги 28 дона қўяди. Яъни ҳафтасига 28, 27 баробар кўпайиб туради.

Фермер тайёр бўлган минерал ўғитнинг 1 килосини 17 сомдан сотиб, 350 минг сом даромад қилади.

Унинг асосий харидорлари Бишкек шаҳридаги иссиқхона ишлатувчилардир.

“Чувалчанг оғирлиги 2 грамм бўлса, бир кунда 12 граммдан биогумус етиштириб беради. Бизда ҳеч бир техника ишлатилмаяпти, ортиқча чиқими йўқ. Айни кунлари Бишкекдан 200 тоннага буюртма бўлган”- дейди тадбиркор Райхан Салиева.

Чувалчанг боқиб, биогумус етишитириш усулини фермер Салиева ҳар бир оилага таклиф қилишни истайди. Чунки унга ҳеч қандай техниканинг кераги йўқ, бўлгани ўзида бор бўлган чиқиндилардан фойдаланилади.

Айтишига кўра, чувалчанглар ташланди майдондаги чиқиндиларнинг 70 фоизини истеъмол қила олади. Бу билан эса экологияга ҳам ижобий таъсир этиш имкони туғилади.

Биогумус ҳосилнинг унумдорлигини 30,40%га оширади ва таъсирини 3 йилгача йўқотмайди.

Ер озиқлари ёрдамида ўсимликка зараркунандалар тушмайди. Намлилик сақланади ва таркибида нейтрат бўлмаган биорганик ҳосил олинади.Бу эса ЕОИИнинг талабидаги махсулотларни етиштириш имконини беради.

Райхан Салиеванинг таъкидлашича, Чуйга йирик база очишни режалаштирмоқда. Чунки, у ерда чувалчанглар учун ҳом- ашёлар кўп. У ердан йирик ҳажмда ер ўғитларини ишлаб чиқиб, нафақат Қирғизистонга балки бошқа давлатларга хам экспорт қилса бўлади.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz