Чўлпон Отада ўтган «Осиё чемпионати»даги Ўзган спортчиларининг ғалабаси

Иссиқ – Кўл вилоятининг Чўлпон-Ота шаҳрида 8 майдан 11 майгача давом этган кикбоксинг бўйича «Осиё чемпионати»да Ўш областининг Ўзган райони спортчилари ғалабага эришдилар.

Бу ҳақда «Космос»   спорт клуби бош мураббийи Обиджон Алимов  билдирди.

Осиё давлатларидаги 14 мамлакатдан келган 200 нафар ва Қирғизистон номидан мусобақага қатнашган 25 нафар спортчи кикбоксинг бўйича ўзаро куч синашди.

Ўзган районидан борган спортчилар  Фозилжон ўғли Иқбол (63 кг вазнда), 1- ўринни, Саидисломбек ўғли Рахимжон ( 60 кг вазнда)  2- ўринни ва Аҳрор Рўзбаев (51 кг вазнда) 1- ўринни эгаллаб қайтдилар.

Уларга  «Осиё чемпиони» унвони  берилди.  Чемпионлар олтин ва  кумуш медал соҳиблари бўлдилар.

Чўлпон-Отадаги “Осиё чемпионати”да Қирғизистон, Эрон, Ироқ, Покистон, Сурия, Тайланд, Малайзия, ХХР, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирлиги, Тожикистон, Иордания ва Корея давлатларидан келган спортчилар қатнашишди.

Муаллиф: З. Ҳудойбердиева

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган