Чубак Жалилов милицияга у аёл шунчаки севгилиси эканини айтган

4 декабрь куни Чубак Жалилов иккинчи бор милицияга чақирилди. Жалиловнинг адвокати Акин Токталиев “Озодлик”нинг қирғиз хизматига берган интервьюсида Жалиловнинг харакатларида ҳеч бир ноқонунийлик йўқ эканини айтган.

“Жиноят кодексига кўра, икки аёллилик ёки кўп аёллилик — бу умумий хўжалик қилиб, икки ёки ундан кўп аёллар билан бирга яшаш. Чубак Жалиловнинг аёллари эса хатто бир-бирини танишмайди”, —  деди у.

sputnik сайти эса шаҳар милициясининг ахборот хизматининг маълумотига таяниб,  собиқ муфтий Чубак Жалилов баҳсга сабаб бўлаётган аёл унинг шунчаки севгилиси эканини айтганини ёзган.

«Чубак Жалилов билан суҳбатлашиш вақтида у айтилаётган аёлни севгилим деб ҳисоблашини, лекин у билан фуқаровий ҳам, расмий ҳам никоҳдан ўтмаганини айтди. Шунингдек у қонуний равишда ўз рафиқасидангина фарзандлари бор эканини қўшимча қилди», — деб айтилади билдирувда.

Бундан ташқари, Чубак ҳожи ҳеч кимни Қирғизистон қонунларини бузишга чақирмаганини таъкидлаган.

Ҳозирда ҳар томонлама текширувлар давом этмоқда.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган