Бугун Қирғизистонда телерадио ходимларининг касб байрами

Бугун, 8 декабр Қирғизистоннинг телевидения ва радио тармоғининг ходимлари касб байрамини нишонламоқда.

Мазкур санани нишонлаш ҳукуматнинг 1995 йили 23 декабрдаги фармони билан қабул қилинган.

Бундан 59 йил аввал шу санада қирғиз тилидаги илк телекўрсатув эфирга чиққан.

Радио дастурлари эса Қирғизистонда 1927 йилдан бошланган. 1931-йили 19-декабрда Қирғиз АССРнинг Халқ комиссарлар иттифоқининг қошида радиокомитет уюштирилиб, қирғиз телерадиоси ташкил этилган.

Қирғизистонда уч тилда  теле ва радио дастурлар тайёрлаб келаётган «Ынтымак» ҳудудий жамоат телерадиокомпаниясининг ҳодимлари жорий йили касб байрами билан биргаликда ўзининг 5 йиллигини ҳам нишонламоқда.

“Ынтымак” Ўш, Жалол-Обод, Баткен обласларида қирғиз, ўзбек ва рус тилларида чиққан ягона телерадиоканал. Бу ҳудудларнинг яшовчилари “Ынтымак” ТВни рақамли каналда кўра олади, телеканал ижтимоий пакетга кирган. Радио FM 106,1 тўлқинида ҳавога узатилади.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган