Бугун «Дордой» ОФК кубогидаги сўнги ўйинини ўтказади

Бишкекнинг “Дордой” жамоаси бугун ОФК кубогининг гуруҳ босқичида сўнги мусобақасини Тожикистоннинг вице-чемпиони Хўжандга қарши ўтказади. Бу ҳақда ОФК сайти ёзиб чиқди. 

Икки клубнинг учрашуви Бишкек вақти билан кечки соат  20:00да Дўлон Омурзаков стадионида бошланади.

Эслатиб ўтсак,  Александр Крестинин шогирдлари Тожикистонда Хўжанд билан бўлган 1-ўйинда 3:1га мағлуб бўлган. Бугунги учрашув Дордой учун ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Улар ғалаба қилса ҳам кейинги босқичга чиқа олмайди.

«Хўжанд ”  “Дордой”ни йирик хисобда мағлубиятга учратса кейинги турга чиқиши мумкин. Аммо «Истиқлол” билан  “Олтин аср” учрашувига боғлиқ. Улар  Душанбеда беллашади.

Ҳозир  “Олтин аср” 9 очко билан гуруҳда  1-ўринда. “Истиқлол” билан “Хўжанд”да 7тадан очко бор. “Дордой” клуби 4 очко билан сўнги қаторда келмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган