Британияда теракт ташкил этишни кўзлаганлар қўлга олинди

Буюк Британияда антитеррор операциянинг давомида 5 киши қўлга олинди. Рейд Лондонда ҳамда Кент графлигида ўтказилган. Қўлга олинган шахслар яқин кунларда теракт уюштиришни режалаштириб  юришган. Уларнинг ортидан куч тизимлари бир неча вақт кузатув олиб боришган. Шубҳалиларни қўлга олиш вақтида бири жароҳатланиб, касалхонага етказилди. Ҳозирда у полиция назоратида

Бугунги кунда ўлка ҳудудида сайёхлар кўп келувчи жойларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Эслатиб ўтсак, март ойида Британия фуқароси автомашина билан бир нечта пиёдаларни босиб кетган. Воқеадан 4 киши жароҳат олгани маълум бўлган. Кейинчалик ҳукумат ушбу ҳодисани теракт деб билдирган эди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz