Бразилияликлар  янги реформага қарши норозилик акциясига чиқишди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида тартибсизликлар бошланди. Норозилик акцияси 28-апрелда ўлканинг профсоюзи томонидан умум миллий иш ташлашидан кейин бошланган. Бундай оммавий тартибсизликлар ўлкада 20 йил мобайнида биринчи маротаба юз бермоқда.

Норози бўлганлар президент томонидан қабул қилинган нафақа ва меҳнат кодексига киритилувчи ўзгартиришларни олиб ташлашни талаб қилишмоқда. Янги қонун лоиҳаси 27-апрель куни Бразилия парламентининг қуйи палатаси томонидан қўллов топган.

Норозилик акцияси асосида ўлкада ижтимоий транспортларнинг ҳайдовчилари, ўқитувчилар, айрим ишхона маҳкамалари ва аэропортлар ишларини тўхтатди.

Баъзи бир шаҳарларда норози бўлган халқ билан тартиб соқчиларининг ўртасида тўқнашувлар чиқиб, дўконларнинг дераза ойналари синиб, чиқинди ташланувчи махсус қутилар ёқиб ташланган. Тартибсизликларни чиқарган халққа қарши куч тизимлари куздан ёш оқизувчи махсус газлардан фойдаланишган.

Бу орада ўлка раҳбари Мишел Темер қонунга ўзгартириш киргизиш процедураси тўхтамаслигини билдирди. Янги қонун лойиҳасида нафақа ёши юқорилаши мумкин эканлиги кўриб чиқилган.

Ундан ташқари меҳнат қодексига хам бир неча ўзгартиришлар киргизилиб, жумладан тушлик вақти ярим соатга қисқартирилган.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz