Бозорқўрғонда тўрт киши ер кўчки остида қолиб, икки нафари ҳалок бўлди

Кеча, 23 апрелда кечки соат бешга яқин Бозорқўрғон районига қарашли Арслонбоб қишлоғида кўлами 300 метр куб ер кўчки тушиб, тўрт кишини босиб қолди. 

Жалолобод вилояти Бозор-Қўрғон райони, Арслонбоб қишлоғининг Янги-Ҳаёт участкасида ер кўчки тўрт кишини босиб қолди. Қутқарувчилар жабрланганларнинг уч нафарини тирик олиб чиқишди. Тўртинчисининг эса жасади топилди. Жабрланганларнинг бири касалхонага кетаётиб вафот этган.

Фавқулотда ҳолатлар минстрлиги берган маълумотига кўра, Арслонбоб қишлоғида саккиз ишчи ўз уйи ёнидаги тоғ булоғининг қувурини таъмирлаётган вақтда таҳминан соат 17:00да кўчки тушиб, уларнинг тўрт нафарини босиб қолган. Қолган тўрт киши қочишга улгуриб, бошқаларни ёрдамга чақирган.

Ёрдамга етиб келган қутқарувчилар уч кишини ер кўчки остидан олиб чиқиб, касалхонага юборишган. Жабрланганлардан бири касалхонага етмай жон берган. Матбуот хизмати иккинчи жабрланувчининг аҳволи оғир эканини билдирди.

Ҳалок бўлганлар ФҲМ берган маълумотга кўра 25 ва 32 ёшда бўлган.

Воқеа содир бўлган ерга яқин жойлашган тўққиз уйнинг яшовчилари бошқа ерга кўчирилмоқда, чунки кўчкининг жилиш хавфи бор.

2017 йилнинг баҳор мавсуми бошлангандан бери шу вақтгача мазкур воқеадан ташқари етти киши кўчки оқибатида ҳалок бўлган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz