Бозор-Қўрғонда овқатдан заҳарланганлар 29 кишига етди

Бозор-Қўрғон районида овқатдан заҳарланганларнинг сони 29 кишига етди. Улар ҳозирда юқумли касалликлар бўлимида.
Ҳудудий касалхона директори Батирбек Субанкуловнинг журналистларга маълум қилишича, беморларнинг саккиз нафари болалар ва иккиси ҳомиладор аёл. Бир аёлнинг аҳволи оғир бўлгани туфайли ҳомиласидан айрилган.
Ҳозирда оилавий шифокорлар гуруҳи қишлоқда яна заҳарланган яшовчиларни рўйхатга олмоқда.
15-апрелда районнинг Правда қишлоғида никоҳ тўйи бўлиб, унда хизмат қилганлар тўйдан кейин ортиб қолган салатларни уйларига олиб кетишган.
Мутахассислар заҳарланиш тўйдан келган озиқ-овқатлардан эмас, уларни нотўғри сақлаш ортидан келиб чиққанини айтишмокда.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz