Боткенга мобил клиника берилди

Россия Қирғизистонга битта даволаш-диагностик мобил клиника совға қилди. Мазкур мобил клиника Боткен областига юборилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, ўтган йили топширилган клиника муваффақиятли ишламоқда. Улар ёрдамида Чуй, Жалолобод, Иссиқкўл ва Ўш област яшовчилари мунтазам профилактик назоратдан ўтказилмоқда.

Мобил клиника Шарқий Европа ва Марказий Осиё ўлкаларида ОИВ/ОИТС ва бошқа касалликлар олдини олиш ва назорат қилиш бўйича техник ёрдам бериш ҳудудий дастурлар кўмагида амалга ошди.

“Мазкур лойиҳа ёрдамида олис ҳудудлардаги инфекция касалликлар ҳақида ўз вақтида маълумот  олишлари мумкин. Бундан ташқари, ОИВ-инфекция, қандли диабет, ИППП, вирус гепатитига (А,В,С,D) тест топшириб, ички органлар ва бошқа касалликларни УЗИдан текшириши мумкин”, -деб билдирди соғлиқни сақлаш министрининг ўринбосари Эркин Чечейбаев.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган