Боткенда ўзини МҲДҚ ходими деб таништириб, товламачилик қилган фуқаро қўлга олинди

Боткен областининг Қадамжой туманида ўзини МҲДҚ ҳодими қатори таништириб, товламачилик қилиб юрган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Боткен ОИИБнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарларга кўра, 2019-йилнинг 4-декабрида Қадамжой туманининг Бирлик қишлоқ ҳукуматида 27 ёшли фуқароси Қадамжой РИИБга ариза билан мурожаат қилган. Аризада Толонов Руслан деган фуқаро 2019-йилнинг 15-июлидан 12-октябрига қадар товламачилик йўли билан 180 000 сом пул олиб, турли бахоналарни айтиб, қочиб кетган. Бундан ташқари яна бир неча фуқаро ҳам арзланган. Барчаси бўлиб, 313 минг сомни олиб қочиб кетган.

Мазкур факт юзасидан тергов ишлари бошланди.

Бундан ташқари Қизилқия шаҳридан ҳам товламачилик бўйича 3та факт аниқланиб, Қадамжой РИИБ томонидан тезкор тергов давомида Жээнбеков Руслан деган фуқарони юрган жойи аниқланди. Терговда у ўзини асл исми Абдужапаров Алмаз Тологонович эканини айтган.

Тезкор тергов давомида бу фуқаро асли Жалолобод областининг Сузоқ районига қарашли Жергетол қишлоғининг 37ёшли фуқароси Момбеков Нурланбек Долотбекович экани аниқланган. У бунгача 2016-йили Ўш ШИИБ томонидан озодликдан маҳрум этилгани бироқ у ердан қочиб кетгани учун қидирувда бўлган.

Айни вақтда у Қадамжой район судининг тергов судяси томонидан икки ойга вақтинча сақлашжойига киргизилган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган