Боткенда ўлка бўйича илк биофабрика қурилмоқда

Қирғизистонда ўсимликларни зарарли моддалардан химоя қилувчи  биопрепаратлар ишлаб чиқарилади. Бунинг учун Боткен шаҳрида илк биологик фабрика қурилмоқда.

Унда ишлаб чиқарилган зарарли моддаларга қарши воситалар билан давлатнинг барча ҳудудларини таъминлашдан ташқари чет давлатларга ҳам экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

Ўсимликларни турли ҳашоратлардан химоя қилувчи биопрепаратлар экологик тоза ва деҳқонлар учун чет давлат дори воситаларига нисбатан арзонроқ ишлаб чиқарилади.

“Ҳозирда жахон бозорида сотилаётган барча маҳсулотлар экологик ва биологик тоза бўлиши талаб қилинмоқда. Боткенда етиштирилувчи маҳсулотлар мазкур талабларга жавоб бериши учун ҳарақатлар олиб борилиб, илк биофабрика қурилиши бошланган,”-деб билдирди Боткен област биологик фабрика раҳбари Бекболот Мадумаров.

Қирғизистондаги илк биофабрикани қуруш учун давлат ғазнасидан 14 миллион сом ажратилган. Ҳозирда 95 фоиз битказилган қурулиш ишлари май ойида якунланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz