Боткенда учта мактаб қурилиши бошланди

Боткен области ҳудудида Саудия ривожлантириш жамғармасининг 3та мактаб қурилишини молияламоқда. Айни пайтда Қадамжойдаги мазкур мактаб қурилиши бошланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Боткен областидаги вакиллиги маълум қилди.

Хабарларга кўра, мазкур мактаб қурилиши Саудия ривожлантириш жамғармаси томонидан молияланиб, грант тарзида 54 млн сом ажратилган. 275 ўринга мослашган мактаб биноси, 2020-йилнинг янги ўқув йилида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Таъкидлаб ўтсак, 1965-йили қурилган Чуқурқишлоқ ўрта мактаби, эскириб авария ҳолатига келиб қолган эди. Шу сабабли янги мактабга эҳтиёж бор яралган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган