Боткенда қирғиз-тожик чегараси бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда

Боткен шаҳрида 21-феврал куни қирғиз-тожик чегарасига бағишланган икки мамлакат премьер министр ўринбосарлари Акрам Мадумаров ва Азим Иброҳим бошчилигида музокаралар бўлиб ўтмоқда.

Чегараларни делимитация ва демаркация масалалари бўйича хукуматлар аро комиссиянинг аввалги учрашуви февраль ойи бошларида Тожикистоннинг Исфара шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Бундан аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистоннинг топографик ишчи гуруҳи Боткен тумани ва Исфара шаридаги «Самарқандек» ва «Кўк-Тош» участкаларидаги ерларни ўзаро тенг ва манфаатли асосда айирбошлаш вариантларини ишлаб чиққан эди.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 976 километр бўлиб, шундан 60 фоизи ҳозирча делимитация ва демаркация қилинган. Икки мамлакат ўртасида салкам 70 та аниқланмаган участка бор бўлиб, бу худудларда бир нечта аҳоли пунктлари жойлашган. Чегаранинг белгиланмаган линияси чегара яқинидаги қишлоқ аҳолиси ўртасида мунтазам равишда ер, сув, чегарадан ўтиш борасида можароларга сабаб бўлади.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган