Боткен: давлат ходимлари югуриш мусобақасида иштирок этишди

Боткен шаҳрида област, район, шаҳар муассаса, ишхоналарнинг ходимлари узоққа югуриш бўйича мусобақалашишди.  Спорт тадбири  «Жисмоний тарбия ва  спорт ходимлари», «Бутун жаҳон саломатлик» ва  «7-апрель халқ инқилоби» куни муносабати билан ўтказилди.

Иштирокчилар уч чақирим масофага югуриб куч синашди.

“Мақсади ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, жиноятдан узоқлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат”,-дейди Боткен област ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг бош мутахассиси Кубанич Сайкалов  .

Мусобақа якунида ғолибларга пул мукофотлари топширилди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz