Бош прокуратура Бишкек ИЭМ билан боғлиқ 4 та жиноий иш қўзғади

Бош прокуратура Бишкек ИЭМ билан боғлиқ 4 та жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда парламент мажлисида бош прокурор ўринбосари Нурлан Дюшембиев маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, тергов МХДҚ томонидан олиб борилмоқда, бунинг учун тергов бошқармаси томонидан махсус гуруҳ ташкил этилди. «Иш объективлик, адолат ва қамровнинг кенглиги тамойилларига асосан тергов қилинади», – деди Дюшембиев.

Бундан ташқари, унинг айтишича, Жўқорғу Кенеш мажлисининг стенограммалари жиноий ишга илова қилинади. Парламентда Бишкек ИЭМда юз берган фалокат сабабларини ва унинг модернизацияси учун ажратилган 386 миллион долларни мақсадли сарфланиши юзасидан муваққат депутатлик комиссияси хулосаларни ўрганиб чиқиш давом эттмоқда.

Бишкек ИЭМни модернизация ишлари 2014 йил апрелида бошланиб 2017 йил августида якунланган эди. Бунинг учун Хитой экспорт-импорт банкидан 386 млн доллар кредит олинган эди.

Модернизация ишларини Хитойнинг ТВЕА компанияси олиб борди. 2018 йил 26 январида ИЭМда авария юз берди, бунинг оқибатида бишкекликлар бир ҳафтага яқин иссиқликдан маҳрум бўлди. Авария сабабларини ўрганиш мақсадида ҳукуматда идорлараро, парламентда эса– депутатлик комиссияси тузилди.

Бош прокуратура авария факти бўйича жиноий иш қўзғади, унинг доирасида энергосекторнинг бир нечта раҳбари ҳибсга олинди.

Депутатлик комиссияси ўзининг хулосасида Хитойдан кредит олиш борасидаги ҳужжатни имзолаган раҳбарларга ҳуқуқий баҳо бериш керак деган фикрни билдирди. Раҳбарлар орасида ҳукуматнинг собиқ раҳбарлари ва вазирлар – жами 30 киши бор.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган