Бош прокуратура Атамбаевга қарши қўйилган 6та айбловнинг 5 таси бўйича асос топди

Бош прокуратура айблов қўйиш мақсадида собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан даҳлсизлик мақомини олиб ташлаш борасида ўз хулосасини эълон қилди. Назорат идораси депутатлар томонидлан қўйилган 6та айбловнинг 5тасини асосли дея топди.

Парламентнинг конституцион қонунчилик, давлат қурилиши ва регламент бўйича қўмитаси мажлисида Бош прокурор Откурбек Жамшитов ўз идорасининг хулосасини ўқиб эшиттирди.

Депутатлар комиссияси ва Бош прокуратурасининг айбловлари қуйидагича:

Депутатлар, судлар, жамоат арбоблари ва ОАВни таъқиб қилиш – бунга асос йўқ, чунки бунга Атамбаевнинг иштирокини исботлаш керак;

Қонунга зид равишда Атамбаев уй қурган Қой Тош қишлоғида участкага эга бўлиш– оғир жиноят аломатлари бор;

Жиноий авторитет Азиз Батукаевни қонунга зид равишда озод қилиш – оғир жиноят аломатлари бор;

Ноқонуний бойиш – оғир жиноят аломатлари бор;

Бишкек ИЭМ модернизациясида коррупция – оғир жиноят аломатлари бор;

Бишкек ИЭМга кўмир етказиб берилишида қонунга зид равишда эҳтимолий алоқаси борлиги – оғир жиноят аломатлари бор.

Жўқорғу Кенеш 20 июн куни айблов қўйиш мақсадида собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан дахлсизлик мақомини олиб ташлаш борасида депутатлар комиссиясининг хулосасини қўллаб-қувватлади. «Ҳа» учун 100 депутат овоз берди, беш депутат «қарши» чиқди. Рўйхатдан ҳаммаси бўлиб 105 депутат ўтган эди.

Парламент қарори Бош прокуратурага юборилди, унинг баҳосидан сўнг парламент Атамбаевдан дахлсизлик мақомини олиб ташлаши мумкин.

Комиссия раиси Қанибек Иманалиевнинг журналистларга айтишича, собиқ президентдан дахлсизлик мақомини олиб ташлаш билан боғлиқ жараён қуйидаги босқичда амалга оширилади: ташаббус гуруҳининг мактуби; парламент профиль қўмитасининг хулосаси; комиссия тузиш; комиссия хулосасини қўмиталарда кўриб чиқиш; комиссия ва профиль қўмиталар хулосасини умумий палатада кўриб чиқиш; Бош прокуратура баҳоси; Бош прокуратура баҳосини парламентда муҳокамма қилиш; парламентнинг собиқ президентдан дахлсизлик мақомини олиб ташлаши ёки олиб ташламаслик тўғрисидаги қарори.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган