БМТ карантин шароитида оиладаги зўравонлик кучайгани борасида баёнот берди

Коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида жорий қилинган карантин ва ўзини изоляция қилиш режими шароитида оиладаги зўравонликлар бир неча баробар кўпайди. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг твиттерга жойлаштирилган видеомурожаатида таъкидланади.

«Сўнги ҳафталарда иқтисодий ва ижтимоий босим кучайгани ва қўрқув туфайли оилада зўравонликлар глобаль миқёсда кўпайганига гувоҳ бўлаяпмиз», — деди Гутерриш. Унинг сўзларига қараганда, изоляция туфайли айрим аёллар шафқатсиз муносабатга мойил ҳамкорлари билан “тузоқ”қа тушиб қолди. Айрим мамлакатларда аёлларнинг қўллаб-қувватлаш хизматларига мурожаатлари икки баробар кўпайди. Шу билан бирга хуқуқни муҳофаза қилувчи ва тиббиёт муассасалари ходимларининг иши ортиб кетди, зўравонликлар қурбонларини қўллаб-қувватловчи маҳаллий гуруҳларда эса ресурслар етишмаяпти, дея таъкидлади Гутерриш.

Муаммони бартараф этиш мақсадида БМТ Бош котиби хукуматларга мурожаат қилиб зўравонликлар қурбонларини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи нотижорат ташкилотлари сонини кўпайтиришга, дорихона ва озиқ-овқат дўконларига таҳдид борасида маълумот берувчи тизим ўрнатишга, шунингдек бошпаналарни ҳаётий муҳим обьектларга тенглаштиришгачақирди.

Россияда оиладаги зўравонлик жабрдийдалари билан ишловчи тўққизта жамоат ташкилоти ҳукуматга мурожаат қилиб карантин шароитида жабр кўрганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам беришда зудлик билан зарур чоралар кўришга чақирди.

Айрим ҳисоб-китобларга кўра, айни дамда Ер шарининг учдан бир қисми, ёки 2,6 миллиард кишикарантинга олинган ёки ўзини ўзи изоляция қилган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган