«Биз» газетаси ҳақида

Ўзининг радио, телевидение ва сайтига эга бўлган “Ынтымак” телерадиокомпанияси 2014 йилнинг 19 ноябрида “Биз” деб номланган газетасининг биринчи сонини нашрдан чиқарди.

Газета ўзбек ва қирғиз тилларида тайёрланиб, Ўш, Жалолобод ва Баткен областларида сотилади.  

Қирғизистондаги миллатлар аро дўстликни мустаҳкамлаш, мамлакатда юз бераётган воқеа-хабарларни ўқувчиларига холис етказишни ўз олдига қўйган газета “Биз холис назар соламиз” шиори билан фаолият кўрсатмоқда.

Ижитимоий-кўнгилочар газета бўлиши режаланган икки тилли “Биз” газетасининг илк сонлари 1300 нусхадан нашр этилган бўлса, кейинчалик адади 3000дан ортди.

16 саҳифали “Биз” газетаси ойда икки марта чиқарилади. Газетанинг бош муҳаррири Даврон Насибханов.

Газетада “Ынтымак” телерадиокомпаниясининг журналистлари томонидан тайёрланган мақолалардан ташқари, газета ўқувчиларининг ёзган материалларига ҳам кўп ўрин берилади.

Айни пайтда “Биз” газетасини янги технологиялардан фойдаланган ҳолда ўзгартириш режалари ишлаб чиқилмоқда.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz