Бишкекдаги «Ўш» бозорида пайдо бўлган доира шакллари ёнғин белгисими?

Бишкекдаги «Ўш» бозори ҳудудида жойлашган «Кыял» кичик бозорида қизил ва қора мурчлар сепиш орқали туширилган сирли доиралар пайдо бўлди. Бу ҳақда Sputnik сайти ўз исмини айтишни истамаган сотувчиларга таяниб хабар қилди.

Сурат: Спутник

Хабарда айтилишича, шу шаклдаги доиралар «Ўш» бозорида бунгача ёниб кетган ерларда ҳам қўйилган. Лекин у вақтда сотувчилар унга эътибор қилмаган.

«Қора ва қизил мурчлар сепилиб чизилган доиралар «Кыял» бозорининг ҳудудида 17 апрелга ўтар кечаси соат учларда пайдо бўлди. Қоравуллар соат 2.30да айланиб чиққанда шубҳали ҳеч нарса йўқ эди. Кейинги текширувга уч соатдан кейин чиққанда шу доиралар топилди. Бозор ҳудуди тўлиғи билан бекитилган бўлган», — деб ёзади Sputnik сайти сотувчилардан бирининг сўзларини.

Маълумотда шундан сўнг кечаси 20га яқин киши бозор ҳудудини назорат қила бошлашгани айтилади.

Эслатиб ўтсак, 13 апрелда «Ўш» бозорида учинчи марта йирик ёнғин чиққан. ФҲМ ёнғин атайлаб қўйилганини айтмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган