Бишкекда олий ўқув юртидан $2,9 мингдан тўлаган 50 дан ортиқ чет эллик талаба ўқишдан ҳайдалди

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш давлат хизмати Бишкек шаҳар олий ўқув юртларидан бирининг ходимлари томонидан фирибгарлик содир этилганлиги факти ҳақида хабар қилди.

Бу идоранинг маълумотларига кўра, молия полициясига 50 дан ортиқ чет эллик талаба мурожаат қилган. Улар 2017 йил сентябридан бери ҳар бири ўқиш учун 2 900 доллар (жами 145 минг доллардан ортиқ) пул тўлаганини билдиришди. Лекин квитанциялар ёзиб берилмаган, пуллар эса кассага кирим қилинмаган. Натижада талабаларни контракт тўламагани учун ўқишдан ҳайдашди.

ИЖҚКДВ тергов манфаатларидан келиб чиқиб, олий ўқув юртнинг номини айтмади.

“Фирибгарлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов олий ўқув юрти раҳбарлари орасидан шу ишга алоқадор шасхларни аниқламоқда.

Қирғизистонда 51 та олий профессионал таълим ташкилоти фаолият кўрсатади. 2017/2018 ўқув йили бошига келиб, уларда 162 минг талаба таълим олаяпти.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган