Бишкекда Оқ қалпоқ кунига бир тонна бешбармоқ тайёрлашади

Бишкекда 5 март – Оқ қалпоқ ва миллий кийимлар кунида бир тонна бешбармоқ тайёрлашади. Тадбирни учта лойиҳа – “Оқ элечек”, “Оқ қалпоқ” ва “Қирғиз тилек тешиги” ташкиллаштиради, – деб хабар қилди уларнинг вакиласи Эльнура Кулуева.

Унинг сўзларига қараганда, миллий таомлар Ала-Тоо майдонида пиширилади. Ташкилотчилар тадбирга Гиннеснинг рекордлар китоби вакилларини таклиф қилишган. «Биз бу ташкилотга мурожаат қилдик, ҳозир процессуал масалалар ҳал қилинаяпти», – деб таъкидлади Кулуева.

У рекорд таомни тайёрлашни меценатлар ва лоқайд бўлмаган фуқаролар молиялаштиришини қўшимча қилди. Таомларни пиширишга икки кун кетади.

Ташкилотчиларнинг мақсади – миллий анъаналарни тарғиб қилиш.

2015 йилда энг катта бешбармоқ бўйича рекорд Остонада ўрнатилган эди. Ўшанда тайёр таомнинг оғирлиги 736,5 килограмм бўлиб, у Гиннесннинг рекордлар китобига киритилган.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган