Бишкекда ҳибсдаги Омурбек Текебаев тарафдорларининг намойиши бўлиб ўтди

Бишкекда “Ата-Мекен” партиясининг раҳбари Омурбек Текебаев тарафдорлари ва партиядошлари шаҳар судининг биноси олдида намойиш ўтказишди. Улар сиёсатчини озод этилишини талаб қилишди.

Соат 9:30га белгиланган олдини олиш чорасини ўзгартириш бўйича суд кўриб чиқилиши 16:00га кўчирилди.

«Ата Мекен» партиясининг раҳбари Омурбек Текебаев 2017 йил 26 февралда россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг аризасига кўра ушлаб олинган эди. Аризада ёзилишича Леонид Маевский 2010 йилда Текебаевга “Мегаком” уяли алоқа компаниясининг акцияларини сотиб олишда ёрдам бериш учун бир миллион доллар пул берган. 21 апрелда пойтахтнинг Биринчи май туман суди уни қамоққа олиш муддатини 25 майгача чўздирган эди. Омурбек Текебаев адвокатлари бунга жавобан апелляцион шикоят билан чиқишди.

Тергов вақтида тўпланган материалларга кўра, «Ата Мекен» раҳбарига ҚР ЖКнинг 303 моддаси (“Коррупция”) 1 қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этиш борасида айблов қўйилган.

«Ата Мекен» партияси аъзолари фикрига кўра, бу ҳолатдаги иш сиёсий мазмунга эга бўлиб, шу боис улар қамоққа олинганларни бўшатишни талаб қилишмоқда.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz