Бишкекда BMW ва БТР тўқнашиб кетди

Бишкек кўчаларидан бирида БМВ русумидаги автомобил ва бронетранспортер тўқнашиб кетган. Тўқнашувдан ҳеч ким жабрланмаган. Қуролли кучлар бош штаби БТР машғулот учун кетаётган бўлганини билдирган. Билдирувга кўра енгил автомобил билан тўқнашган БТР – бронетранспортёр Миллиий гвардиянинг харбий қисмига тегишли бўлган.

Kloop.kg сайтининг ёзишича БТР машғулот ўтувчи ўқув марказига кетаётган пайтда БМВнинг ҳайдовчиси унинг йўлига чиқиб олган.

“Айбдор ўз айбини бўйнига олган. Биз йўл назорат хизмати ходимларини чақирдик. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда”, – деб билдирган Бош штабнинг матбуот хизмати.

Тўқнашувда БТР автомобилнинг ўнг эшигини пачоқлаб юборган, ҳайдовчи жабрланмаган.

Сурат: kloop.kg

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz