Бишкек ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистоннинг маданият кунлари ташкил этилади

Шу йилнинг 6-7-октябрь кунлари Бишкек ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистоннинг маданият кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият, маълумот ва туризм минстрлиги маълум қилди.

Дастурга кўра, Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонга 5-октябрда келиши кутилмоқда. 6-октябрда Бишкекдаги «Октябрь» кинотеатрида «Ойқиз эртаги» намойиш этилади. Кейин тадбирлар Ўш шаҳрида давом этади. «Семетей» кинотеатрида ўзбекча фильмлари кўрсатилиб, кечга яқин концерт Султан Ибраимов номидаги Ўш давлат драм театрда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бундан ташқари икки кун давомида расмлар кўргазмаси бўлади.

Ўзбекистонлик делегация 8-октябрь куни ўз ватанига қайтади.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz