Бишкек-Ўш йўлидаги ҳалокатда икки киши вафот этди

Бишкек-Ўш йўлининг 155-чақиримида Дэу-Нексия ва Хонда-Степвагон русумидаги иккита автомашина йўл ҳалокатига учраб, икки киши вафот этди. Бу ҳақда ФҲМнинг матбуот котиби маълум қилди.

Маълумотга кўра, ҳалокат натижасида икки киши оламдан ўтган. Иккита машина ичида қолган 5 нафар одам турли даражада тан жароҳат олишган.

Қутқарувчилар оламдан ўтганларнинг мурдасини ИИМ ходимларига ўтказиб беришган. Жабрланувчилар “Тез ёрдам” хизматида Жайил район касалхонасига етказилган. Айни вақтда вафот этганлар ҳамда жабрланувчилар шаҳси тасдиқланмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган