Бишкек ҳокими «Ата Мекен» раҳбаридан 1 миллион сом ундирди

Биринчи май район судининг судьяси Айгуль Уметова 13 мартда Бишкек ҳокими Албек Ибраимовнинг «Ата Мекен» парламент фракциясининг раҳбари Омурбек Текебаевга нисбатан даъвосини қондирди. Суд унга товон пули сифатида 1 миллион сом (14 минг доллардан ортиқ) тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Текебаевнинг адвокати Таалайгул Токтакунованинг маълум қилишича, суд ҳимоя томоннинг “Ата-Мекен” раҳбари қўриқчилар кузатувида суд мажлисида иштирок этиши борасидаги илтимосини қондирмаган. У ва унинг ҳамкасби Қанатбек Азиз суд мажлисида норозилик билдириб, уни тарк этишган.

«Қарор бизнинг иштирокимизсиз қабул қилинди. Томонларнинг чиқишларида биздан ҳеч ким иштирок этмади. Энди Бишкек шаҳар судига мурожаат қиламиз «, – деди Токтакунова.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ноябрида Ибраимов Текебаевга нисбатан даъво қўзғатиб, унда ўзининг сентябрь-октябрдаги чиқишлари билан Текебаев ҳокимнинг ишбилармонлик обрўсига зарар келтирганини айтган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz