Биометрикаси йўқ 800 минг фуқаро сайловда иштирок эта олмайди.

800 мингга яқин қирғизистонлик  биометрик рўйҳатдан ўтмади. Бу ҳақда Бишкекда ўтаётган “Ҳақиқат сайлов учун” ҳаракатининг форумида Давлат рўйҳатга олиш хизматининг раиси Дастан Догоев билдирди.

У биометрик маълумотини топширмаган фуқаролар сайловга ҳам қатнаша олмаслигини қўшимча қилди.

Догоев биометрикаси борларнинг сони 3 млн 800 минга етганини, унинг ичида  2 млн 914 минг 588 фуқаро сайлов рўйҳатига кирмаганини эълон қилди.

Сайловчиларнинг рўйҳати  21-сентябрда яна бир марта янгиланади.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган