Бедана боқиб даромад топиш. Фермер бу ишнинг тафсилотлари билан ўртоқлашди (видео)

Маматмуса Ункуловнинг уйида ҳозир 500дан ортиқ бедана бор. Уларнинг ҳар бири ёшига қараб, ажратиб боқилади. Кунига 3-4 марта махсус арпа, буғдой аралашмасидан тайёрланган емини сочиб, сувини тўлдириб туради. Қаров яхши бўлсаёқ бедана тез катта бўлиб, кунига тухум беради.

Бедана 45-60 кунда тухумга киради. Бардошлилиги ҳам товуқларга нисабатан яхши бўлиб, тез етилади.

Энг асосийси иссиқлик, қурғоқ жой ва яхши ем берилиши талаб қилинади. Ташқарига кўнмагани учун қафасда боқилади. Жўжалари туғилиши билан илк икки ҳафта бўйи ҳар бир қутига 200 ваттлик лампани қўйиб, куну тун ишлатиш керак. Шундан сўнг кундузи 14-15 соат ишлатиб, қолган вақтда қоронғулик керак.

“Маничжурск ва Техасс  деган икки турини боқаяпман. Гўшт билан тухум олиш мақсадида. Биринчи бошлаганимда бир кунлик қилиб инкубатордан чиқарганман. Кейин бир ой махсус қути қилиб шуни ичида ушлаб турдим. Ўн кундан кейин сеткали қафасга чиқараман. Шу бўйи ўша ерда бўлади, еми, суви тайёр туриш керак. Булар ташқарига чиқмайди. Ҳар куни эрта билан тозалаймиз. Харидорлар келади.  Кимдир тухум, кимдир беданани ўзини ёки қафаси билан бирга олиб кетади”, – дейди Маматмуса Ункулов.

Бедананинг тухуми ҳам, гўшти ҳам инсон учун жуда фойдали. Иммунитетни тез кўтариб, кўп касалликларга шифо экан, дейди у. Фермер кунига 200 дона тухум олади. Доимий харидорлари ҳамқишлоқлари, қариндошлари.

Ункулов кунига 200дан ортиқ тухум олади. Янги тухумдан чиққан беданалар 25 сом. 10 кунлик бўлиб қолганлари 50 сом тухумга кириб қолганлари эса, 150 сомдан сотилади.

Фермердан бедана сўраб келганлар сони кундан кунга ортмоқда. Яхши етилган бедана урғочиларини кафе, ресторанларга 220-250 сомдан, эркакларини 120-200 сомдан сотиб олишади. Беданалар уч йилгача  тухум қўяди. Даромади ҳаражатга қараганда 3 ҳисса кўп.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган