Баткенда қуритилган ўрикнинг баҳоси тушиб кетди

Баткенда қуритилган ўрикнинг килограмми ўтган ҳафтада 500 сомгача сотилган бўлса, ҳозир энг сифатлилари ҳам 300 сомдан ўтказилмоқда. Чакана баҳони деҳқон қўйганига қарамай, маҳаллий харидор нархлаган баҳода сотишга мажбур. Чунки маҳсулотни четга экспорт қилиш масаласи хал қилинмаган.

Қорабоғ бозорига Баткен районинг деярлик 70 фоизи ўрик маҳсулотларини олиб чиқади. Чунки бу ерга Тожикистондан харидорлар келади. Қўшни ўлканинг тадбиркорлари деҳқонларнинг асосий мижози бўлиб, ҳафтасига 500 тоннага яқин қуритилган ўрик олишади. Шу сабабдан нарх уларнинг ҳамёнига қараб қўйилади. Ўтган ҳафтада ўрикнинг энг яхши нави 500 сомдан баҳоланган бўлса, бу ҳафта 300 сомдан сотилмоқда.

“Тожикистонликлар харид қилаётгани сабабли уларнинг қўйган баҳосига сотамиз. Бу бизга тўғри келмас экан. Улар ўзаро сўзлашиб олиб, баҳони пасайтиришяпти”, – деди ҳусусий тадбиркор Болот Абдилдаев

Деҳқонлар нархнинг кам қўйилганига қарамай сотишга мажбур. Чунки ўрикни пулга алмаштиришнинг бошқа йўли йўқ. Шундай қилиб, вилоятдаги 10 минг гектар ўрик боғидан терилган 20 минг тонна ҳосилнинг 90%и Тожикистонга ўтиб,  деҳқонларнинг айтишича у ердан маҳаллий баҳодан 10 баробар қимматга жаҳон бозорига чиқарилади.

“Деҳқонлар зарарга учрашяпти. Ўзимиз нархни кўтара олмаймиз. Шу масалани кўриб беришса яхши бўлар эди. Бошқа ерга ҳам сота олмаймиз ”, – деди Қорабоғ қишлоғининг турғуни Алишер Жээнбеков.

Тўғридан-тўғри экспорт қилишга қайта ишлатиш ишхоналарининг йўқлиги сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга ЕОИИ талабига кўра органик ўрик етиштириш йўлга қўйилмаяпти. Чунки органик маҳсулот етиштириш кўлами етарли эмас. Буларни кўпайтириш учун таши донорларнинг ёрдамида логистик марказлар қурила бошлади. Бу борада тадбиркорлар ўзаро харакат қилганига қарамай давлатдан қўллов бўлмаётганини айтишмоқда.

Ҳукуматнинг Баткен областидаги вакиллигидан билдирилишича, ҳозир ўрик экспортини жонлантириш борасида тадбирлар олиб борилмоқда. Баҳорда Бужум, Самарқандек ҳамда Қорабоғ қишлоқларида ўрикни қайта ишловчи ишхоналар фойдаланишга берилади. Амалга ошса, талаб қилингани каби қуритилган ўрик қадоқланиб четга чиқарила бошлайди.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган