Баткенда ўриклар ўтган йилга нисабатан арзонлаб кетди

Бу йил Баткенда етиштирилган ўриклар аввалги йилгиларга нисабатан икки ҳисса арзон сотилмоқда. Бунга қўшни давлат билан чегаралар очилгач Ўзбекистондан меваларнинг арзон нархда олиб кирилаётгани сабаб эканини айтишмоқда.

Баткенлик  Данияр Сабировнинг ховлисида 20 йиллик 70 туп ўриги бор. Ундан йилига 6,7 тоннага яқин ҳосил олади. Бу йили ҳам ўриклари пиша бошлади, бозорга олиб чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. Бироқ ҳар йилгига солиштирганда нархи икки баробар арзон бўлгани учун меҳнатимиз оқланмаяпти дейди боғбон.

Айни вақтда маҳаллий тадбиркорлар деҳқонлардан ўрик сотиб олишиб, Россия ва Қозоғистонга экспорт қилишмоқда.

Ўзбекистондаги ўриклар эрта пишиб етилгани учун бизга экспорт қилинмоқда ва бунинг натижасида нарх тушмоқда, дейди деҳқонлар. Чегаралар очиқ бўлгани учун бундан бир ой аввал ўрикнинг эрта пишар нави 20 сомдан кира бошлаган.

Туманда йилига 2 минг тонна оқ ўрик етиштирилиб, унинг 99%и четга экспорт қилинади. Ўзбекистонда етиштирилган мевалар Қирғизистонга ўтказилгани учун маҳаллий деҳқонлар рақобатга дош беришда қийналмоқда. Ёғингарлик сабабли ҳосил терилмаган. Оқ ўрикка талаб ҳам йўқ ҳисобида.

Баткен туманида 7минг гектар ўрик боғи бўлса, унинг  3 минг гектари янги кўчатларни ташкил этади. Жорий йили туманда ўрикдан 23 минг тоннага яқин ҳосил олиниши кутилмоқда.

Вилоят бўйича 60 минг тонна ўрик етиштирилса, унинг 10 минг тоннаси оқ ўрикдир.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган