Баткенда ўқитувчидан калтак егани айтилаётган боланинг аҳволи оғирлашмоқда

Баткенда мактаб ўқувчиси ўқитувчисидан калтак еб, икки йилдан бери касалхонага қатнамоқда. Ўз вақтида ўқитувчи билан ўзаро келишиб олган ота-онаси фарзандининг аҳволи оғирлашгандан кеийнгина воқеани жамоатчиликка билдирди.

Уларнинг айтишича, Ак-Татир қишлоғидаги мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси 6 синфда ўқувчи Эрлан Эркебаевни калтаклаб, бош суягига зиён етказган. Ота-онаси билан ўзаро келишиб, бола 18 ёшга чиққунга қадар даволатиб туришга ваъда берган Жумагул Улукова мтиббий кўрикдан ўтишнинг харажатини тўламаган.

Шу сабабдан Эрлан касалхонага муддатидан кеч қолиб келгани учун аҳволи оғирлашган. Боши айланиб, ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтмоқда. Шифокорлар уни ҳар олти ойда даволаниб туриши кераклигини огоҳлантиришган.

Бош суягидаги жароҳатни ўз вақтида даволамаслик хавфли эканини шифокорлар билдиришди.

Эрланни Т.Садиков мактабининг чет тили ўқитувчиси Жумагүл Улукова калтаклаганини ўқувчилар ҳам тасдиқлашмоқда.

“Дарсни билмагани учун болаларни урган. Уларнинг орасидан Эрлан кўпроқ калтак еб қолган эди”, – дейди  Т. Садиков мактабининг 6-синф ўқувчиси Рустам Болот уулу.

Лекин ўқувчини калтаклшда айбланаётган Жумагул Улукова бу иддаоларни инкор қилиб, болани урмаганини айтди. Тасдиқлаш учун Ўшда тиббий экспертизадан ҳам ўтказилиб, жароҳат олгани тасдиқланмаган дейди у.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar