Баткенда патруль милиция ходимини капотда «айлантирган» ҳайдовчи қўлга олинди

Баткен шаҳрида патруль милиция ходимини “Опел” русумидаги автомобили билан бир неча метрга судраб кетган ҳайдовчи бугун, 8 майда қўлга олинди.

Баткен област ИИБсининг ходимининг маҳаллий ОАВга берган маълумотига кўра ўз автомобилининг капотида патруль милиция ходимини судраб юрган шахс Баткен районига қарашли Қизил-Бел қишлоғининг 27 ёшли турғуни экани аниқланган.

Мазкур воқеа тасвирланган видео лавҳа интернет фойдаланувчиси Жиргалбек Атамалиев томонидан ижтимоий тармоққа жойланган. Лекин у видео муаллифи ким эканини билмаслигини билдирган.

Баткен ОИИБнинг матбуот хизматининг ходими Дамира Юсупова аввалроқ мазкур видео бўйича “Ынтымак”қа изоҳ берган эди.

Унинг айтишича воқеа 6 май куни Баткен Шаҳрининг Нургазиев кўчасида бўлган. Ҳайдовчи йўл белгисига бўйсинмай, бошқа автомобилларга халал бергани сабабли, ПМ ходими уни тўхтатган. Лекин ҳайдовчи бўйсинмай, қочиб кетишга улгурган. Патрул милиция ходими жароҳат олмаган.

Воқеа бўйича тўпланган материаллар ҳозирда Баткен ОИИБга ўтказиб берилди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz