Баскетболчиларга тўпни олиб берган бола олқишга эришди

АҚШнинг Фресно ва Бойсе шаҳарлари университет жамоалари ўртасида бўлиб ўтган баскетбол учрашувида қизиқ ҳолат юз берди. Саватга ташланган тўп тўсиқ ва соат орасига тиқилиб қолди.

Спортчилар тўпни бошқа тўп билан уриб туширишга ҳаракат қилди. Коптокни таёқ ёрдамида ҳам тушириб бўлмади. Шунда ёш мухлис ёрдамга келиб, юқорида илиниб қолган коптокни баскетболчиларга олиб берди.Кичкина қаҳрамон томошабинлар олқишларига сазовор бўлди. Улар болакайни «Учрашувнинг энг фойдали ўйинчиси!» деб ҳам олқишлашди,деб ёзмоқда TJournal.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz