“Балли шоу”да Илҳом Аҳмад ва Одина Аббосова кимга қарши бўлди

“Балли Шоу”нинг навбатдаги учинчи сонида қирғизистонлик қўшиқ иҳлосмандларининг севимли ижрочилари ҳамда З.М.Бобур театрининг ёш актёрлари Илҳом Аҳмад ва Одина Аббосова бир жамоа бўлишди. Уларга рақиб жамоада эса “ОшТВ”нинг молия бўлими директори Дилмурод Ишанов ва “Ынтымак” радиосида яқиндагина ўз фаолиятини бошлаган Феруза Шамсиддинова бўлди.

Эслатиб ўтсак, “Балли Шоу” кўнгил-очар теле дастур бўлиб, ўйинда иштирокчиларнинг мантиқий фикрлай олиши, тезкорлиги ва қанчалик ҳозиржавоб экани текширилади.

Шоу ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари “Ынтымак” телевидениесида 14:10да намойиш этилади.

“Балли Шоу”ни шунингдек бизнинг сайтимиз орқали ҳам томоша қила оласиз. Марҳамат, ёқимли томоша!

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz