Аждодлардан қолган мерос – маҳси

Маҳси — майин, пишиқ қўй ёки эчки терисидан тайёрланадиган пошнасиз, баланд қўнжли поябзал. Ҳозир калта қўнжли тури ҳам мавжуд. Таг чарми яланг қават ва юмшоқ бўлгани учун калиш ёки кавуш билан кийиладиган миллий оёқ кийими.

Махси мусулмон халқлари орасида қадимдан кенг тарқалган. Оёқни совуқдан асрайди, болдирни иссиқ тутади.Ҳозирги кунда бозорларда махсининг ҳар хил турларини топиш мумкин. Авваллари махсининг биргина тури тайёрланган бўлса, эндиликда ёшингизга, хоҳишингизга қараб, турли безаклар билан сотиб олсангиз бўлади. Ҳаттоки маҳсус буюртма бериб тиктириш ҳам мумкин. Агар истасангиз оёқ кийим ичидан ҳам кийилувчи махсини топа оласиз.


Харидорлар эҳтиёжлари учун тинмай меҳнат қилаётган махсидўзлар махсиларни ҳам замон талабига мослаштиришга ҳарақат қилишмоқда.

Муаллиф: Умида МирзабоеваСурат: fergana

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz