Ҳаво ҳарорати кескин ўзгариши кутилмоқда

23-24-сентябрда Қирғизистонда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгарилиши кутилмоқда: вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши, тоғларда қор, айрим бир районларда ёғингарчилик кучли бўлиши кутилади. Шу боис ФҲМ шошилинч маълумот тарқатди.

Баъзи жойларда ғарбдан эсган шамол тезлиги сониясига 18-23 метрга етиши кутилади. 24-сентябрда ҳаво ҳарорати пасайиб: Чуй, Талас водийларида тунда 3…8°, кундузи  13…18°, Ўш, Жалолобод, Баткен областларида тунда 7…12°,  кундузи 16…21°, Иссиқкўл, Норин областларининг деҳқончилик ҳудудларида тунда  4…9°,  кундузи 10…15° илиқ бўлиши кутилади.

Бу каби ўзгарувчан об-ҳаво қишлоқ хўжалиги ишларини, автомобил, энергетика ва  коммунал хизматларнинг ишини ҳамда яйловларда чорва ишларига қийинчилик яратади.

25-26-сентябрда тунда Чуй, Талас, Иссиқкўл областларининг деҳқончилик ҳудудларида ва Жалолобод, Ўш ҳамда Баткен областларининг тоғ ёнбағирларида -1…-3° совуқ, Норин областининг деҳқончилик ҳудудларида -3…-5° совуқ бўлиши кутилади. Бу каби совуқ йиғилмаган хосилга ҳавф туғдиради.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz