Атамбаев: Лотин алифбосига ўтиш турк халқларини бир-биридан узоқлаштиради

“Мана, масалан, бир сабабни айтишади: лотин алифбоси барча ривожланган мамлакатларнинг алифбоси ҳисобланади, лотин алифбосига ўтиш мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига кўмаклашади. Аммо Япония ва Кореяда иероглифлардан фойдаланилиши уларга халақит қилдими? Иероглифлар Хитой иқтисодиёти тараққий этишига халақит бераяптими? Ва айни пайтда Африканинг бир қатор мамлакатларида қабул қилинган лотин алифбоси уларга камбағалликни енгишга ёрдам бердими?”, – деб давлат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради президент девони.

«Лотин алифбосига аста-секин ўтиш халқларимизни бирлаштирмайди, аксинча бир-биридан узоқлаштиради. Аслида пантюркизм ғоялари таъсири остидаги бу ўтиш бизнинг халқларимизга қарши Россия империясида ҳам, СССРда ҳам қўлланилган “бўлиб ташла ва ҳокимлик қил” услубини давом эттиради”, – деб қўшимча қилди Атамбоев.

ҚР раҳбари аввалги алифбодан воз кечиш халқнинг ўтмишидан воз кечишини англатишини таъкидлади. “Лотин алифбосидан сўнг Совет Иттифоқидаги туркий мамлакатларниннг кирилл ёзувидаги алифбоси уларга фақат ўзлари эмас, балки бутун Евроосиё билан ягона маданий оқимда бўлишларига имкон берди. Чингиз Айтматов, Мухтор Авезов каби олимларимиз ва ёзувчиларимизнинг бутун бир авлоди кирилл алифбосида ижод қилди ва бу уларни қониқтирарди”, – деди у.

СССР тарқаганидан сўнг Озарбайжон, Туркманистон ва Ўзбекистон лотин алифбосига ўтди. Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йил охиригача лотин ёзувидаги қозоқ алифбосининг стандартини қабул қилишга топшириқ берди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган