Аравондаги йўл транспорт ходисасидан бир киши ҳалок бўлди

Ўш-Аравон автомобил йўлидаги ҳодисадан бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўш област йўл ҳаракати ҳавфсизлигини назорат қилиш бошқармасининг матбуот хизмати хабар қилди.

Воқеа  30-январь куни соат  02:00лар атрофида Ўш  –Аравон автомобил йўлидан  “Деу Матиз” русмидаги машина ҳайдовчиси ролни бошқара олмай, ҳалокатга учраган. Оқибатда йўловчиларнинг бири воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳодиса бўйича Аравон РИИБнинг тергов хизмати томонидан тегишли экспертизалар тайинланиб, келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган