FB Twitter YouTube Одноклассники

«Ынтымак» ҳудудий жамоат телерадиокомпанияси (ХЖТРК) Қирғиз Республикаси Ҳукуматининг 2011 йилнинг 29 ноябридаги №742 буйруғи асосида ташкил қилинган.

Медиакомпаниянинг асосий мақсади – турли медиаплатформаларда маълумот беришнинг иноовация усулларини қўлланиш орқали жамоатчиликни бир неча тилда эркин, холис ахборот билан таъминлаш.

Бизнинг миссия: жамиятнинг барча вакилларини сифатли, холис ахборот билан таъминлаш орқали тинчликни, бирликни, конструктив диалогни мустаҳкамлаш.

Бизнинг қадриятлар: инновация, эркинлик, холислик, шаффофлик, сифат.

2012 йили биринчи бор “Ынтымак” радио тўлқинларда янграй бошлади. Ўша йилнинг ўзида ТВ ва сайт ҳам иш бошлади. 2014 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб “Ынтымак” медиакомпанияси “Биз” деб номланган газетани қирғиз ва ўзбек тилларида чиқара бошлади. 2016 йилнинг июль ойида компания қошида Т.Турсуналиев номидаги медиамактаб ишга тушиб, журналистикага қизиққан ёшларни конверген таҳририятда ишлаш усулларига ўргатмоқда. Бундан ташқари “Ынтымак” ижтимоий тармоқлар ва YouTube канали орқали маълумот тарқатади.

“Ынтымак” Ўш, Жалол-Обод, Баткен обласларида қирғиз, ўзбек ва рус тилларида чиққан ягона телерадиоканал. Бу ҳудудларнинг яшовчилари “Ынтымак” ТВни рақамли каналда кўра олади, телеканал ижтимоий пакетга кирган. Радио FM 106,1 тўлқинида ҳавога узатилади.

Медиакомпаниянинг бошқалардан яна бир фарқи  – конверген таҳририят принципида иш олиб боради, бошқача айтганда, бир журналист ТВ, радио, сайт ва газета учун материаллар тайёрлайди.

 

“Ынтымак” – Келажак хаёлдан бошланади!