АҚШ ҳукумати Ўзгандаги Қорахонийлар давридаги мақбарани таъмирдан ўтказди

АҚШ Элчилигининг меросларни сақлаш жамғармаси Ўзгандаги Қорахонийлар даврида қурилган мақбаранинг том қисмини қайта таъмирлаш ишларини якунлади. Бу ҳақда “Ынтымак”қа Элчиликнинг матбуот котиби маълум қилди.

Маълумотга кўра, қурилиш ашёлари Америкадан олиниб келинган.

АҚШ Элчилигининг маданий меросларни сақлаш жамғармаси таъмирлаш лойиҳасини 2015-йилнинг сентябрь ойида бошланган.

Ўзган мақбарининг том қисмини қайта тиклаш лойиҳаси Қирғизистондоги биринчи лойиҳа эмас. Мазкур жамғарма бунгача Жалолобод областидаги XI асрда қурилган Шох Фозил мақбарасини таъмирлаш учун 24 минг доллар,  тарих музейидаги 2000 олтин жамғармасини ҳимоя қилиш учун эса, 51 минг доллар ажратган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган