АҚШ сенатор-демократлари Трампнинг мигрантлар ҳақидаги фармонини блокировка қилишмоқчи

Американинг Демократик партиясидан 30 кишилик сенаторлар гуруҳи президент Дональд Трампнинг иммиграция ҳақидаги сўнги фармонини дискриминацион деб атаб, унинг бекор қилинишига эришишларини эълон қилишган.

Фармон, Вашингтоннинг иттифоқчилар билан биргаликда терроризмга қарши курашидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан ҳам тескари натижага олиб келиши мумкин, дея таъкидлайди ташаббус гуруҳи раҳбари, демократик фракциянинг Ҳуқуқий қўмитадаги бошлиғи Дайан Файнстайн. Унинг сўзларига қараганда, Оқ Уйнинг кўрсатмаси миллий хавфсизликка ҳеч қандай алоқаси йўқ, бу фақат Трампнинг сайловолди кампаниясида мусулмонларнинг АҚШга киришини тақиқлаш борасида берган ваъдасини бажариш билан боғлиқ, холос.

6-март куни президент Трамп аҳолисининг аксар қисми мусулмон бўлган бешта – Сурия, Эрон, Сомали, Судан ва Яман – мамлакатларидан қочоқларнинг Америкага киришини ноаниқ муддатга тўхтатувчи буйруқни имзолаган эди. Ушбу мамлакатлардан иммигрант статусига эга шахсларнинг киритилиши 90 кунга тўхтатилади, бу муддат ичида маъмурият иммигрантлар орасидан террористлар билан алоқадор шахсларни аниқлашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ниятида.

Трампнинг иммиграция ҳақидаги дастлабки фармони судлар томонидан блокировка қилинган, унинг янги буйруғига нисбатан ҳам судлар даъво ишлари қўзғатиш тараддудида. Душанба куни демократлар Трампнинг Мексика чегараси бўйлаб тўсиқ девор қуришни амалга ошириш таклифини, бу ҳатто барча давлат ташкилотларининг молиялаштирилиши тўхтатилган тақдирда ҳам, блокировка қилиш ниятлари борлигини эълон қилишган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz