Аҳолида пул тугади. Ҳукумат кам таъминланган оилаларга ёрдам қилади

Айни дамдаги вазият туфайли ҳукумат кам таъминланган фуқароларга ҳамда кўп фарзандли оилаларга озиқ-овқат томонидан ёрдам бериш алгоритмини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда давлатнинг  биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов билдирди.

Мазкур ёрдам зарурий озиқ-овқатлардан иборат.

“Ёрдам кўрсатишнинг бу каби механизми Бишкек ва Ўш шаҳарларида синов тарзида қўлланилади. Муваффақиятли чиқса, механизм тезкор тартибда  республиканинг барча худудларига ёйилади. Мухтожларга бўлиштириш учун  5 минг тонна ун ажратиш қарори қабул қилинди. Шу билан бирга яна қўшимча 5 минг  тонна ун бўлинади”,- деди Боронов.

Кубатбек Боронов  мамлакат ўзининг мажбуриятларини тўлиқ бажараётганини қўшимча қилди.

“Барча ижтимоий тўловлар ўз вақтида тўланади. Кам таъминланган оилаларга «оилага ёрдам» тўловлари, бола пули олиш учун хужжатларнинг муддати битган фуқароларга пособияларни, шу билан бирга жисмоний жиҳатдан имконияти чекланган, ишсизлик бўйича ёрдам пулини тўлаш давом этади ”, – деди биринчи вице-премьер министр.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган